Loading the player...

Бешариқда ҳокимиятдан 16 минг долларга ер олиб беришни ваъда қилган гуруҳ ушланди

  • Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти​ (Департамент) ходимлари ер участкасини ажратишда фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ - икки кишини қўлга олди.nnДепартаментнинг Бешариқ туман бўлими мулозими Озодликка мазкур ҳолат юзасидан 26 ноябрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилаётганини билдирди.nnЖабрланувчи сифатида кўрилаётган 36 ёшли Нуриддин Ҳамроқуловнинг Озодликка айтишича, устидан жиноят иши қўзғатилгани айтилаётган икки киши, унинг мурожаатига асосан, 23 ноябрь куни Бешариқ туманидаги 16 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун ажраттириб бериш эвазига 8000 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.nnБешариқ тумани ҳокимиятида таниш-билиши борлигини айтиб, ер участкалар ажратиш ва расмийлаштириш масаласини ҳал қилишга ваъдалар берган бу шахслар "ёрдами" учун Ҳамроқуловдан жами 16 минг АҚШ доллари талаб қилган.nn- Улар 16 сотих ерни таклиф этишди 16 минг АҚШ долларига. Шу ернинг қонунийлигини суриштириб, Бешариқ туман прокуратураси қошидаги Департаментга мурожаат қилдим. Шундан сўнг улар гуруҳнинг кетидан тушишди. 23 ноябрь куни жиноятчи тўда билан гаражда учрашишга келишдик, бу ҳақда Департаментга айтдим. 8 минг АҚШ долларини уларга олиб бориб бердим, пулни санаб бошлаши билан Департамент ходимлари босишди, - деди Нуриддин Ҳамроқулов.

    Category : Новости и политика

    #Бешариқда#ҳокимиятдан#16#минг#долларга#ер#олиб#беришни#ваъда#қилган#гуруҳ#ушланди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up