Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 26 ноябрдан мамлакат бўйлаб ҳарбий қисмларнинг жанговар тайёргарлигини текшира бошлаганини маълум қилди.nnВазирлик матбуот котиби Темир Назриевнинг маълум қилишича, бунга қадар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги фақатгина ҳарбий округлар миқёсида текширилган. Бу каби кенг кўламли қўққисдан текширувлар Ўзбекистон армиясида аввал ўтказилмаган.nn-Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофиқ, бугун, эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилди. Мазкур тадбирда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлиги текширилади. У беш кун давом этиб, тўрт босқичда амалга оширилади,- деди Темир Назриев 26 ноябрда тарқатилган видеоахборотда.nnМашғулотлар давомида Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг бошқарувни амалга ошириши ҳамда қўшинларни юқори даражадаги жанговар шайликка келтириши, шунингдек, бўлинмаларнинг уюшқоқлик билан белгиланган ҳудудларга чиқиб кетиши ва тезкор вазифаларни бажаришга тайёр эканлиги билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади.