Loading the player...

Москва ва Санкт-Петербургда муҳожир патенти яна қимматлайди

  • 2019 йил 1 январдан Москва шаҳрида ишга рухсатнома олиш учун ойлик тўлов 4,5 минг рублдан 5 минг рублга кўтарилади.nnМосква шаҳар Думаси тўловни кўтаришдан тушадиган қўшимча маблағ, жумладан, “Москвага ишлагани келаётган меҳнат муҳожирларига шароит яратиб беришга” сарфланишини эълон қилди.nnПатентлар нархи Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа қатор минтақаларида ҳам оширилиши кутилмоқда.nnМосгордума “Жисмоний шахслар мулкларига солиқлар тўғрисидаги” қонунга киритган ўзгартишга биноан, патент тўловлари 1 январдан ​11%, яъни​ 500 рублга ошириладиган бўлди ва тақрибан 75 АҚШ долларини ташкил этади.nnМосква Думаси депутатлари ўз қарорларини ўтган йилнинг ўзида Россия пойтахтида ишлаётган хорижликлар сони 29 фоизга ошгани билан изоҳлади.nn- Мигрантлар учун патент 4,5 минг рубль эди. Биз бир маротаба кўтарган эдик, энди яна ошираяпмиз, ва бу, энг аввало, бизга меҳнат қилгани келаётган ва тегишли маълумотга эга муҳожирлар сони билан боғлиқ. Бошқа томондан, биз шу тариқа бюджетимизни тўлдираяпмиз ва бу маблағлар ижтимоий эҳтиёжлар, жумладан, шаҳримизда меҳнат муҳожирлари учун қулайроқ шароит яратишга сарфланади,- деди Москва шаҳар Думасининг Иқтисодий сиёсат ва молия масалалари бўйича қўмита раисаси Людмила Гусева журналистлар олдида қилган чиқишида.

    Category : Новости и политика

    #Москва#ва#Санкт#Петербургда#муҳожир#патенти#яна#қимматлайди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up