Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
23 ноябрь куни Самарқанд вилояти Ургут тумани жиноят ишлари бўйича суди Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ собиқ бошлиғи Жаҳонгир Ражабовга икки йил озодликни чеклаш ва уч йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.nnУргут тумани жиноят ишлари судининг сайёр мажлиси Қарши тумани Жиноят ишлари суди биносида бўлиб ўтди.nnЖаҳонгир Ражабов буғдой режасини бажаролмаётган фермерларни бир сафга қўйиб, аёвсиз калтаклаб келганлиги ҳақида Озодлик жорий йилнинг 27 июнида хабар берган эди.nnБу хабардан сўнг Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати шу йилнинг 9 июлида Қарши туман Ички ишлар бўлимининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини хабар қилганди.nnЖабрланувчиларнинг баъзиси суд ҳукмидан рози эмаслиги ҳақида Озодликка айтди.nnОзодлик қўлга киритган суд ҳукмида айтилишича, “Ражабов Жаҳонгир Ғаппорович Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 206-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Ражабов Жаҳонгирга Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 206-моддаси биринчи қисми билан Жиноят Кодексининг 45-моддасига тадбиқ этилиб, уч йил муддатга корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ва ички ишлар органлари тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, икки йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин”.