Loading the player...

Ëш фаоллар “арзон уйлар”ни арзонлатишни сўраб президент Мирзиëевга мурожаат қилди

  • Вилоят ҳокимлиги ва Ëшлар иттифоқи раҳбарияти томонидан имтиëзли уй олувчилар рўйхатига киритилган бир гуруҳ бухоролик ëш фаоллар президент Шавкат Мирзиëевга видеомурожаатини Озодликка йўллади.nnМурожаатчилар юборган видеода ижтимоий фаол ëшлар президент қарори билан кам таъминланган қатламга арзон уй қуриб бериши лозим “Ўзшаҳар қурилиш инвест” таклиф қилаëтган квартираларнинг Бухородаги хусусий ширкатлар қураëтган айни катталикдаги уйлардан икки баравар қимматлигига эътибор қаратади.nnБухоролик фаоллар¸ имтиëзли кредит ва ипотека олиш имкони фақат “Ўзшаҳар қурилиш инвест” уйини олувчиларгагина берилаëтгани боис¸ бу ширкатнинг қиммат уйи учун навбат кутишга мажбурлигини айтмоқда.nn“Ўзшаҳар қурилиш инвест” мутасаддиси қурилиш материалларини арзон нархда олиб¸ давлат фонди ва уй олувчилар пулига¸ солиқ ва бошқа имтиëзлар билан қурилаëтган “арзон уйлар”нинг нега бундай имтиëзи йўқ тадбиркорлар қураëтган уйдан қимматлигини тушунтиришни истамади. Бу мутасадди шикоятга “одамларга қолса¸ уйни текинга бер дейди”, деган қабилда муносабат билдирди.nn“Емай-ичмай ойлигимни тўлиқ берсам ҳам¸ 20 йилда имтиëзли уй пулини қопламайди”nnПрезидентга мурожаат қилган гуруҳ аъзолари Озодлик билан суҳбатда¸ ўзларининг чемпионлар¸ Беруний мукофоти лауреати¸ ëш фермерлар кўрик-танлови ғолиби¸ қисқа айтганда¸ ўз соҳасида муваффақиятга эришган ëшлар эканлари ва шу боис¸ имтиëзли уй олувчилар рўйхатига киритилганини айтдилар.

    Category : Новости и политика

    #ëш#фаоллар#“арзон#уйлар”ни#арзонлатишни#сўраб#президент#Мирзиëевга#мурожаат#қилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up