Loading the player...

Жиззахда пахта қолмади, лекин ҳоким ҳаммани мажбурлаяпти

  • Озодликка келиб тушган мактублардан бирида об-ҳаво совуқлиги ва далада пахта қолмаганига қарамай, Жиззах вилояти ҳокими ташкилот-корхоналар ишчиларини пахта теримига мажбуран олиб чиқаётгани ҳақида ёзилган. Мактуб таҳрирсиз чоп этилмоқда.nnВилоятнинг пахта экилган туманларида пахта терими ҳали ҳам давом этяпти. Хаво жуда совуқ ва ёмғир ёғиб туришига қарамай вилоят хокимияти пахта теримини тугатишга буйруқ бермаяпти, теримчилар жуда қийин ахволда қолишди.nnВилоят хокими Эргаш Солиев хар куни кечаси барча вилоят ва туман ташкилотлари, туман фермерлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, пахта режасини бажармаган фермерларни жазолаш ва пахта режасини бажарган фермерларга яна қўшимча пахта топшириш бўйича топшириқлар бермоқда.nnВилоят ҳали давлат томонидан қўйилган пахта режасини бажаргани йўқ, шу сабаб вилоят хокими пахта теримини тўхтатмаяпти.nnЭнг қизиқ жойи ҳоким ҳаммани аҳмоқ қиляпти, чунки фермерлик ерларида умуман пахта қолмаган, ҳисоб. Теримчилар куни билан изғиб юриб ҳар бири бор-йўғи 2 ёки 3 кг пахта топиб чиқади. Кошки эди, буни пахта деб атаб бўлса?! Ярми чаноқ ва хас-паслардан иборат. Бу ҳар бир теримчининг тушлиги у ёқда турсин, ҳатто йўлкирасини ҳам қопламайди, ҳаммаси мажбурликдан чиқяпди.nnВилоятнинг барча ташкилот ва корхоналари, бозору дўконлар, маҳаллаю бошқаси мажбурий равишда пахтага теримчи олиб чиқишга жалб қилинган.nnМана 23 сентябрда бошланган пахта терими икки ой бўлишига қарамай, далада пахта қолмаганига қарамай, давом этмоқда.

    Category : Новости и политика

    #Жиззахда#пахта#қолмади#лекин#ҳоким#ҳаммани#мажбурлаяпти

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up