Loading the player...

"Хоразм иссиқлик тармоқлари"нинг ишчиларига 7 ойдан бери маош берилмаяпти

  • Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистоннинг айрим туманларидаги турар-жой бинолари ва ижтимоий объектларни иссиқлик энергияси​ билан таъминловчи “Хоразм иссиқлик тармоқлари” ширкатининг мингга яқин ишчиси 7 ойдан буён меҳнат ҳақларини ололмаяпти.nnБу ҳақда ширкат ишчилари 22 ноябр куни Озодликка мурожаат қилишди. “Хоразм иссиқлик тармоқлари” раҳбари Шуҳрат Бобожонов Озодлик билан суҳбатда, ойликлар кечикаётганини ширкатнинг қарзга ботгани билан изоҳлади.nn“Хоразм иссиқлик тармоқлари”да чилангар бўлиб ишловчи 32 ёшли Султонбой Жуманиёзов ўзи ва юзлаб ҳамкасби апрел ойидан буён ойлик олмаганини айтди:nn- Саккизинчи ой бўляпти ойлик йўқ. Бошлиқларга айтсак, “эрта-индин бўлади”, дейди. Менинг икки болам бор, рўзғорни тебратиш керакку?!nnИшчилар даъвосича, иш ҳақини сўраб раҳбариятга шикоят қилганларга ишдан бўшатиш билан таҳдид қилинмоқда: “Ёқмаса бўша”, дейди. Лекин, бўшасак бошқа иш ҳам йўқ-да вилоятда”, - дейди Жуманиёзов.nnШиркат диспетчери 63 ёшли Полвон Панаев ойлик берилмаётгани ҳақида ёзмаган идораси қолмаганини айтди.nn- Порталга ҳам ёздик, ҳокимиятга ҳам шикоят қилдик, прокуратурага ҳам бордик. Фойдаси бўлмаганидан кейин Озодликка чиқяпмиз. Менику пенсияга чиқишимга оз қолди, шунинг учун чидаб ўтирибман, лекин ёшларга қийин, рўзғорини юритиши керак. Ойликни бермайди, лекин ишни талаб қилади, “пахтага чиқ”, дейди. Текин ишчига айланиб қолганмиз.

    Category : Новости и политика

    #"Хоразм#иссиқлик#тармоқлари"нинг#ишчиларига#7#ойдан#бери#маош#берилмаяпти

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up