Loading the player...

Фермер ва ҳоким тўқнашуви - фермер аёл онасини сўккан ҳокимнинг юзига чанг солди, ҳоким аёлни тепди

  • Фарғона вилоятида фермер аёл уни онасидан келиб ҳақоратлаган Қувасой шаҳар ҳокимига ташланиб, юзига чанг солди. Ҳоким эса, гувоҳлар иддаосига кўра, аёлни тепган.nnҲоким билан фермер аёл ўртасидаги жанжал, гувоҳларнинг айтишича, ҳокимнинг фермерга боғидаги мева дарахтларни кесиб, ўрнига буғдой экишни буюриши ортидан келиб чиққан.nnЖанжал Қувасой шаҳри Маҳалла жамғармасида 20 ноябрь куни, ҳоким Адҳам Зиявитдиновнинг фермерларни қабул қилиш жараёнида рўй берди.nnҲокимнинг қабулига борган 50 ёшли Зуҳра Ҳусанова Озодлик билан суҳбатда ​онасини ҳақоратлаб, қўл кўтарган Қувасой шаҳар ҳокимидан ҳимояланиш учун, унга чанг солишга мажбур бўлганини айтди:nn- Қабулига борсам, "еринг ҳайдалмаган, тортиб оламан", дейди. Қўлингиздан келса, қилаверинг, десам менга ташланди. Ўзининг ходимлари муштумзўрлигини билишар эканми, ажратмоқчи бўлишди. "Онангни с....й" деб сўкинувди, "сен мени онамдан келдингми", деб туриб ёқасидан ушладим. Тирноғим тумшуғига тегиб тирнади, тумшуғи қонади. Унинг қўли менинг ёқамда, меники унинг ёқасида. Ўнтаси ҳокимни ҳимоя қиляпти, мени бир ўзим қолиб кетдим, кейин ҳоким белимга тепди, грижам бор, шишиб кетди.

    Category : Новости и политика

    #Фермер#ва#ҳоким#тўқнашуви#фермер#аёл#онасини#сўккан#ҳокимнинг#юзига#чанг#солди#аёлни#тепди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up