Loading the player...

Фермерлар қасамëди - фермерлар “давлатга мўл ҳосил етказиб беришга" қасам ичтирилмоқда

  • Ўзбекистон Фермерлар кенгаши ташаббуси билан 16-22 ноябрь кунлари мамлакат бўйлаб фермерларни оммавий қасамëдга келтириш жараëни бормоқда.nnОзодлик суҳбатлашган бир қатор вилоят ва туман ҳокимликлари расмийлари¸ фермерлар “шартномада кўзда тутилган режадан ортиқ ғалла етиштириб¸ уни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички бозорга сотаман”, деган мазмундаги қасамëдни ўз “ихтиëрлари билан” келтираётганини иддао қилди.nnАйни пайтда¸ Озодликка ўз шахси очиқланмаслигини сўраб гапирган Сирдарë¸ Тошкент¸ Наманган ва Фарғона вилоятидаги фермерлар¸ бундай қасамëд қилмаган фермерларнинг ерлари тортиб олиниши ҳақида ҳоким ва сектор бошлиқларидан очиқ таҳдид бўлганини билдирди.nnЎзи айни жараëн иштирокчиси бўлган туман ҳокимликларидан бири мутасаддиси Озодликка¸ Бош вазир Абдулла Арипов ва Бош прокурор ўринбосари ўтган ҳафта ўтказган селектор йиғинида берилган топшириқ Фермерлар кенгаши ташаббуси сифатида амалга оширилаëтганини билдирди. Бу маълумотни матбуотга сиздириш оқибатидан чўчиган бу мулозим шахси очиқланмаслигини сўради.

    Category : Новости и политика

    #Фермерлар#қасамëди#фермерлар#“давлатга#мўл#ҳосил#етказиб#беришга"#қасам#ичтирилмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up