Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) "Лирика" психотроп дори воситасини сотишда айбланиб, 2 киши самосуд қилингани акс этган видеога алоқадор бир шахс "топилганини" маълум қилди. Расмий баёнотда айтилишича, ҳодиса шу йилнинг февралида содир бўлган ва видеода акс этган манзара "саҳналаштирилган".nnИИББ: самосуд акс этган видеога алоқадор шахс "топилди"nnТошкент шаҳар ИИББ тарқатган баёнотда айтилишича, шу кунда тармоқларда баҳсларга сабаб бўлаётган самосуд видеоси шу йилнинг февраль ойида суратга олинган.nn"ИИББ ходимлари бу видеога алоқадор шахслардан бирини топишга муваффақ бўлди. Мавжуд маъумотларга кўра, видеода содир бўлаётган воқеа саҳналаштирилган, уни тасвирга олган кишиларнинг шахси аниқлаштирилмоқда. Видео шу йилнинг февраль ойи охирида "ўсмирлар орасида "Трамадол" ва "Лирика" дори воситаларини тарқатиш билан шуғулланаётганларни қўрқитиш" мақсадида тасвирга олинган", дейилади ИИББ баёнотида.nnШунингдек, баёнотда видеодаги шахсларни ёки уларнинг овозини таниганлардан ИИББ билан боғланиш сўралган ва уларнинг шахси сир сақланиши кафолатланиши айтилган.nnБироқ, баёнотда ҳали терговга қадар текшириш бораётган ва иштирокчилари қидирилаётган видеотасвирдаги самосуднинг саҳналаштирилганини ҳозирдан жамоатчиликка билдириш сабаби изоҳланмаган.