Loading the player...

Судга оширилган "Рембрандт асари" 15 миллион еврогача баҳоланган

  • Рембрандники дея иддао қилинган ва Тошкент шаҳар Яккасарой туман судида кўрилаëтган жиноят иши ҳақида мақола эълон қилинганидан кейин Ўзбекистон маданият вазирлиги матбуот хизмати Озодликка бу асар тақдири ҳақида янги тафсилотларни маълум қилди.nnМаданият вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаеванинг Озодликка 15 ноябрь куни билдиришича¸ бу асар Британияда 1744 йилдан бери фаолият олиб бораëтган Sotheby's ким-ошди уйининг Москвадаги бўлими экспертлари тарафидан кўздан кечирилиб баҳоланган.nn- Ўзбекистон Маданият вазирлигининг бадиий экспертиза кенгаши томонидан таклиф қилинган Sotheby's деган ташкилотнинг эксперти Москвадан келиб асарни муфассал ўрганди. Шу эскпертнинг хулосаси бўйича бу асар 8 миллиондан 15 миллион еврогача дея нархланган¸ деди матбуот хизмати раҳбари.nn“Асар Ўзбекистон мулки ҳисоблангани учун эгалик масаласида суд ҳукми чиққунига қадар сукут сақланиши лозим”¸ деб қўшимча қилди бу мулозим.

    Category : Новости и политика

    #Судга#оширилган#"Рембрандт#асари"#15#миллион#еврогача#баҳоланган

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up