Loading the player...

Далада пахта қолмади, аммо ҳашарчи уйига қайтарилмаяпти

  • Ўзбекистоннинг бир неча вилояти далаларида пахта деярли қолмаган бўлсада, корхона ва ташкилотларнинг мажбурий теримга сафарбар этилган ишчилари қайтарилмаяпти. Маълумотларга қараганда, Тошкент вилоятида пахта тайёрлаш режаси ҳозир 58 фоиз бажарилган ва ҳар куни йиллик режасининг 0.02 фоизи миқдорида пахта топшириляпти.​nnАнгрен шаҳридан кўрпа-тўшаги билан теримга сафарбар этилган ишчи-ходимларнинг Озодликка айтишича, улар об-ҳаво совиб кетгани боис оғир шароитларда қийналаётгани, ижара ва озиқ-овқатдан қарз бўлиб қолгани ҳақида ўз раҳбарларига шикоят қилса ҳам, далада мажбуран ушлаб турилибди.nnОзодлик суҳбатлашган ҳокимлик мулозими, пахта терими тугагани ҳақида юқоридан “отбой” бўлмагунча пахта теримига олиб чиқилган ҳашарчилар уйига қайтарилмаслигини айтди.nnАнгрен шаҳар электр тармоқлари идорасининг 25 нафар ишчиси 23 сентябрдан буён Тошкент вилояти, Бўка туманининг Ровот массивида пахта термоқда.nnИшхона томонидан мажбуран пахта теримига юборилганини таъкидлаган ишчилардан бирининг Озодликка айтишича, улар сўнгги кунларда жудаям оғир аҳволга тушиб қолган:nn“Совуқ далада кечгача изғиб, чаноқ териб, кўсак ёриб, зўрға 10 килоча пахта топамиз. Кейин заводда уни лабораториядан ўтказиб, олти килога пул беришади. Ҳисобланг энди, 6 килоси 950 сўмдан 5700 сўм бўлади. Биз эса кунига ижарага ва овқатимизга 16 минг сўм сарфлаяпмиз. 6000 сўм ишлаб, кунига 16000 сўм расход қилиш бу қип- қизил аҳмоқнинг ишику?! Ҳозир ҳар бир теримчи 100-150 минг сўмдан қарз бўлиб қолдик. Ижарадаги уйимиз совуқ. Эрталаб турсак сув музлаб қолган бўлади. Раҳбарларимизга айтсак, ўзларинг уйдан электр печка олиб келинглар, дейди”, деди ишчилардан бири.

    Category : Новости и политика

    #Далада#пахта#қолмади#аммо#ҳашарчи#уйига#қайтарилмаяпти

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up