Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Россия - Ўзбекистон йўналишидаги автобуслар, енгил машиналардаги йўл-транспорт ҳодисалари кун сайин ортиб бораётгани ва бу ҳақда матбуотда тинмай ёритилаётганига қарамай, меҳнат муҳожирлари ҳамон қатнов учун автобусларни танлашмоқда. nАфсуски, уч минг километрли йўл ва совуқ ҳаво нафақат техник кўрикдан ўтмаган лицензиясиз автобуслар, балки ҳар қандай транспорт воситасининг ҳавфсизлигига ҳам дахл қилмай қолмайди. nБу йўналишдаги маршрутларнинг хизмат ҳақи самолёт авиачиптасидан икки-уч баробар арзон. Бу вазиятда муҳожирларга нисбатан "пулни тежаш учун" деган иборани қўллаш ноўрин. Улар автобусга етгулик йўлкирани аранг топиб, чорасизликдан йўлга чиқишмоқда. Афсуски, бу ноиложлик ҳам муҳожирлар учун қимматга тушаяпти: ҳалокатлар, бахтсиз ҳодисалар туфайли ватанга уларнинг пуллари ёки ўзлари эмас, тобутлари қайтаяпти. Тафсилотлари билан Москвадан мухбиримиз Соҳиба Ҳаёт.