Loading the player...

Европа инсон ҳақлари суди Навальний иши бўйича Россияга қарши ҳукм чиқарди

  • Европа инсон ҳақлари суди (ЕИҲС) Россия мухолифатининг танилган етакчиси Алексей Навальний фойдасига ҳукм чиқарди. Суд ҳукмига кўра¸ Россия ҳокимият идоралари бир қанча айблов эълон қилиш ва қамоққа ташлаш билан Навальний ҳақларини поймол қилган ва бу айбловларга унинг сиёсий фаолияти сабаб бўлган.nnФранциянинг Страсбург шаҳрида жойлашган Европа инсон ҳақлари суди 15 ноябрь куни ҳукмини эълон қилди. Унда ўтган сафар Навальний фойдасига чиқарилган ҳукм устидан Россия берган шикоят аризаси рад этилади.nnСуднинг сўнгги ҳукми билан олдинги ҳукм ўз кучида қолдирилди.nnҲукмда қайд этилишича¸ Россия ҳокимият идоралари 2012 ва 2014 йилларда Навальнийни етти марта қамоққа олиш ва икки марта суд олдидан ҳибсхонада ушлаб туриш билан унинг ҳақларини топтади, бу чораларнинг “ҳуқуқий мақсади бўлмаган” ва улар “демократик жамият табиатига зид ҳолатлардир”.nnРоссия Конституцион суди олдинроқ, агар ЕИҲС суди ҳукмлари Россия конституциясга зид бўлса, ҳокимият вакиллари уларни бажармаслиги мумкинлиги хусусида қарор чиқарган эди.nnРоссия Страсбург судида бир неча шов-шувли ишни ютқазди ҳамда сиёсий сабабларга кўра очилган ўнлаб иш учун отнинг калласидай товон пули тўлашга буюрилди.

    Category : Новости и политика

    #Европа#инсон#ҳақлари#суди#Навальний#иши#бўйича#Россияга#қарши#ҳукм#чиқарди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up