Loading the player...

Тошкент суди аэропортда тўхтатилган “сирли асарни" вақтинча мусодара қилишни буюрди

  • Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди судьяси Темур Қосимов ҳакамлигида жорий йил 7 ноябрида бўлиб ўтган маҳкама қарорига кўра¸ қимматбаҳо дея иддао қилинаëтган график асар далилий ашë сифатида суд ҳукм чиқаргунга қадар мусодара қилинди.nnБундай чора кўрилган асар жорий йилнинг 14 июнида Тошкент халқаро аэропортида Исроилга учиб кетаëтган йўловчи жомадонидан топилиб, контрабанда сифатида мусодара қилинган эди.nnАсар контрабандаси билан боғлиқ жиноят ишини Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИБ терговчиси Александр Югай тергов қилган.nn"Рембрандт меники"nnТошкентлик 50 яшар мухандис, Ўзбекистон ватандоши Андрей Плужников Озодлик билан 11 ноябрь кунги суҳбатда “ Суд мусодара қилган ва Рембрандга оид камида 5 миллион евро турадиган асар меники эди”, деб иддао қилди.

    Category : Новости и политика

    #Тошкент#суди#аэропортда#тўхтатилган#“сирли#асарни"#вақтинча#мусодара#қилишни#буюрди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up