Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Бугун Файсбоок аҳли ғамда, ташвишда. Сабаби Ўзбекистонда бу тармоққаnва умуман интернетга кириш тобора қийинлашиб бормоқда. Тўғрироғи,nПрезидент Мирзиёевнинг атрофини ўраб олган ватан ва халқ душманлариnбўлган Рустам Иноятов (собиқ МХХ Раиси), Хайриддин Султонов (собиқnдавлат маслаҳатчиси), Зокир Алматов (собиқ ички ишлар вазири), АлишерnХўжаев (Ўзбекистон телевиденияси раҳбари, Ўзбек тилини билмайди) кабиnраҳбарлар ҳали ҳам турли мансабларда ўтирибдилар ва диктаторnКаримовнинг зулм ва ёлғон сиёсатини давом эттирмоқдалар.nnҚулоқларимизга келаётган гапларга қараганда бу ватан ва миллатnхоинлари бўлган раҳбарлар Президент Мирзиёвни вазифа жиҳатидан асирnолганлар ва ҳатто уни ҳокимиятдан ҳам ағдаришлари мумкин экан.nАғдаришга уринсинлар, шу билан ўзлари ҳам балки гум бўлишар...nnАммо Файсбоок аҳли бўш келаётгани йўқ, курашни давом эттирмоқда. Чункиnаввало Файсбоок аҳли ёлғиз эмас. Ёнида Озодлик ва ББС Ўзбеклар бор.nҚолаверса, Кун.уз, Соф.уз, Хабар.уз, Турон24.уз каби ахборот манбалариnҳам имкон даражасида Ўзбекистонда сўз, фикр, матбуот эркинлиги ваnфуқаровий жамият шаклланиши учун ўз ҳиссаларини қўшишга уринмоқдалар.nnШу муносабат билан Файсбоок аҳли қўлга киритган муҳим зафарларни янаnбир марта эслаб, уларга далда бергим келди. Золим Ислом Каримовnўлганидан кейин Шавкат Мирзиёев бошқарувни ўз қўлига олди. У аввалnмуваққат, сўнгра сайлов ўтказиб ҳақиқий Президентга айлангандан кейинnИслом Каримов режимининг сирлари ва жиноятларини бирин кетин фош қилаnбошлади. Прокурорларнинг ҳаммасини порахўр, МХХ ходимларини мурдалар,nдеб атади. Президентнинг бу баёнотларидан илҳомланган Ўзбекnжамоатчилиги, яъни зиёлилар, диндорлар ва оддий инсонлар ҳаракатниnбошладилар. Ҳар ким ўз фикрини айта бошлади, эркинлик ва адолат талабиnшу тарзда кучайиб бораверди...nnҲол шундай экан, Ислом Каримов диктатурасини "Бу Кунлар" романи биланnичдан фош қилган ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Ўзбекистонга қайтди.nУни МХХ раиси Рустам Иноятовнинг буйруғи билан (шахсан мен шундай дебnўйлайман) Тошкент Ҳаво Майдонидан (аэропортидан) қўлларига кишанnсолиб, қамоқхонага олиб кетишди. Бу зулмга қарши Файсбоок аҳлиnғалаёнга келди. Миллионларча инсон бу зулмга қарши чиқди, миллатпарварnёзувчининг озод этилиши учун Файсбоокда мингларча имзо тўпланди.nҲукумат орқага чекинишга мажбур бўлди. Ёзувчи Нуруллоҳ МуҳаммадnРауфхон беш кунлик ҳибсдан кейин озод қилинди.nnОрадан кўп ўтмай Руссияга иш излаб кетаётган 52 Ўзбек ўғлониnҚозоғистон ҳудудида бир автобусда тириклайин ёниб кул бўлишди.nФайсбоок аҳли яна исён қилди. Воқеа жуда катта гов шувга ваnмунозараларга сабаб бўлди. Президент Мирзиёев бу фожеали воқеадаnраҳбариятни, яъни ўзини ва бошқа ҳукумат раҳбарларини айблади.nnБу воқеада автобусда ёниб ҳалок бўлганларни ва уларнинг яқинлариниnайблаган инсофсиз, золим Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳам Файсбоокnаҳлининг қаттиқ нафрати ва танқидига учради. Натижада бу халқ хоиниnҳокимнинг ҳам попуги пасайиб, овози чиқмай қолди.nnКейин бир ваҳший миршаббоши (милиционер) Самарқандда ўғриликдаnшубҳаланган бир аёлни қип яланғонч қилиб таҳқирлади. Файсбоок аҳли янаnҳужумга ўтди. Аблаҳ милиционер ишидан олинди, мазлума аёлгаnФайсбоокчилар ёрдам ташкил қилишди.nnКейин Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан машҳур бўлган журналистnБобомурод Абдуллаев қамоққа олинди. Файсбоок аҳли яна ғалаёнга келди.nКунлар, ҳафталар давомида ҳукумат, тўғрироғи МХХ Раиси Рустам Иноятовnва ташкилотининг бу зулми Файсбоок кун тартибидан тушмади. Охир оқибатnБобомурод Абдуллаев маҳкама хонасидан (суд залидан) озод қилинди.