Loading the player...

Маҳбуснинг онаси: Ўғлим қийноққа чидай олмай, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди

  • Навоий шаҳридаги 46-сонли тергов изоляторида фирибгарликда гумонланиб ушлаб турилган маҳбус, яқинларининг иддаосича, қийноққа солиниши ортидан томирини кесиш орқали ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.nnЎзбекистон бош прокуратураси матбуот хизматининг билдиришича, мазкур холат юзасидан текширув тайинланган. Лекин, прокуратурага кўра, маҳкум "жонига суиқасд қилишга уринмаган".nnТошкентлик Моҳигул Маматова 4 ой аввал фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинган 28 яшар ўғли Ҳушнуд Маматов Навоий шаҳридаги 46-сонли тергов изоляторида қийноққа солиниши ва икки ҳафта оч қолдирилиши ортидан томирини кесиш орқали ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани ҳақда Озодликка арз қилди.nn- Фирибгарлик айбини бўйнига қўйдириш учун қийнашган, икки ҳафта оч қўйиб, сув ҳам беришмаган. Қийнашган. Қийноққа чидай олмай, жонига қасд қилмоқчи бўлган, венасини кесган, - дейди Моҳигул Маматова.nnТошкентлик онанинг бу иддаоларини Ҳушнуд Маматовнинг адвокати Умид Давлатов ҳам тасдиқлади.nnАдвокат Давлатов Озодлик билан суҳбатда ўтган ҳафта Навоий шаҳридаги 46-сонли тергов изоляторида ўз мижози Ҳушнуд Маматов билан учрашганида уни чап қўли кесилган холда кўрганини айтди.nn-“Нимага бундай бўлди”, десам, “қийноққа чидай олмасдан, қилдим”, дейди. Айбни бўйнига қўйиш учун сурункали оч қўйишган, сув ҳам беришмаган экан. “Бундан кўра ўлганим яхши деб, чап қўли вена томирини кесдим”, дейди. Аҳволи ҳозирча яхши, - деди Умид Давлатов.

    Category : Новости и политика

    #Маҳбуснинг#онаси:#Ўғлим#қийноққа#чидай#олмай#ўз#жонига#қасд#қилмоқчи#бўлди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up