Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўз ижодини 2001 йилда Ўзбекистонда бошлаган Суғдиёна Россияда 2006 йилда "Юлдузлар фабрикаси"даги ёрқин иштироки билан танилган.nТошкентлик хонанда рус шоу бизнесида Шарқ маликаси қиёфаси билан эътибор қозонган.nУ ҳамма вақт ўзини ўзбекистонлик дея таништиргани боис, хонанданинг мухлислари ҳамиша унинг миллати борасида тинмай баҳслашадилар.nСуғдиёнанинг асл исми шарифи Оксана Нечитайло. У шарқона оҳанглари билан бирга шов-шувли ҳаёти билан ҳам ҳамиша рус матбуотининг диққат марказида.nЎзбекистонда "Ниҳол" мукофоти, Россияда "Олтин граммофон" мукофотининг кўп марталик совриндори, Ингушетияда хизмат кўрсатган артист, Чеченистон халқ артисти бўлган ўзбекистонлик хонанда Суғдиёна бир неча йиллар "кўринмади". У қаерга "йўқолиб қолганди"?nБи-Би-Си ўзбек хизмати Суғдиёнадан Москвадаги илк яккахон концерти олдидан интервью олди.