Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тошкент вилояти Бекобод туманида музлатгич ишламагани боис, 59 бола ва 3 ходим овқатдан заҳарланди, ҳодиса содир бўлган 8-сонли боғча вақтинча ёпилди.nnGazeta.uz нашрининг Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлигига таяниб хабар қилишича, бу боғчада заҳарланган 62 киши 9-10 ноябрь кунлари туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Уларга дастлаб, "ўткир гастрит, гастроэнтерит" ташхиси қўйилган.nnСўнгги хабарларга кўра, беморларда оғир ҳолатлар қайд этилмаган, 7 нафар боланинг ҳолати ўртача, қолганлари эса ўртача оғир ҳолатда қолмоқда. Нашрнинг хабар қилишича, 10 ноябрь кечга қадар 20 киши шифохонадан чиқарилган, 11 ноябрь куни яна бир неча беморга рухсат берилиши режаланган.nnВазирликка кўра, текширувлар вақтида боғчадаги маиший музлаткич маркаланмагани ва носоз ҳолатда экани аниқланган. Тиббий ҳамширанинг эса маҳсулот сифатини текшириш учун кунлик намуна олмагани айтилмоқда. Бундан ташқари, боғчада сабзавот ва илдиз мевали ўсимликларни тозалаш учун алоҳида хона бўлмаган.nn"Эпидемияга қарши чораларни мувофиқлаштириш ва маҳаллий мутахассисларга методик ёрдам бериш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва инфекцион касалликлар ИТИ директори, профессор Н.Отабеков ҳамда республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи Б.Алматов бошчилигидаги инфекционистлар ва эпидемиологлар гуруҳини жўнатди", деб ёзади нашр.