Loading the player...

Эронлик ҳайдовчи қарийб 40 кундан буён Андижонда ҳибсда сақланмоқда

  • Эрондаги "Рахравон-Хуросон" логистика ширкати ҳайдовчиси Хусайн Али Жавоний Андижонда 6 октябрдан бери ҳибсда қолмоқда.nnҲайдовчининг адвокати ва Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги консулига кўра¸ Жавоний ҳибсга олинган кундан тортиб 12 октябрга қадар уни ҳибсда сақлашга асос бўлувчи ҳужжатларсиз сақланган.nnАдвокатга кўра¸ “юк хатидаги ноаниқлик боис ҳайдовчини бу қадар узоқ муддатга қамаб қўйиш мавжуд қонунларга зиддир".nnЎзбекистон Бош прокуратураси айни ҳолатда эронлик ҳайдовчи ҳуқуқи бузилганми-йўқлиги ўрганилаëтганлигини Озодликка билдирди.nnЭрон Ислом республикасидаги юк ташишга ихтисослашган халқаро логистика ширкати ҳайдовчиси, 30 яшар Хусайн Али Жавоний билан бир ой олдин Андижон ИИБ тергов ҳибсхонасида учрашган қозоғистонлик адвокат Қамбар Юсупов Озодлик билан суҳбатда “терговчилар халқаро ҳуқуқ меъëрларига риоя қилмаганлигини” айтди:nn- Жавоний билан 13 октябрь куни учрашгандим. Шундан бери хабар йўқ. Жавонийнинг айтишича¸ 7 октябрга ўтар кечаси уни Андижоннинг “Дўстлик” божхона чегара постида ушлаб, ҳибсга олишибди. Аммо менга берилган ҳужжатларда унинг 12 октябрь куни ҳибсга олингани ҳақида ëзилган. Демак ҳайдовчи бир ҳафта қонунсиз ҳибсда ушланган.nn“Рахравон Хуросон” ширкати вакилининг Озодликка айтишича¸ “ҳайдовчи ва юкларнинг нима сабабдан ҳибс қилинганлигини билиш мақсадида минтақани яхши биладиган адвокат ëллаган".

    Category : Новости и политика

    #Эронлик#ҳайдовчи#қарийб#40#кундан#буён#Андижонда#ҳибсда#сақланмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up