Loading the player...

Газнинг навбатдаги қурбонлари - Ëш эр-хотин ис газидан ҳалок бўлди

  • Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Каттакўрпа маҳалласида икки фарзанднинг ота-онаси бўлган эр-хотин ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлди. Уларнинг 5 ва 7 ёшли фарзандлари бувисиникида бўлгани сабаб омон қолган. Туман Ички ишлар бўлими фожиа юзасидан суриштирув олиб бормоқда.nnМарҳум эр-хотиннинг қариндошларидан бири Озодликка 7 ноябр куни бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди.nn- Ҳозир кунлар совиди. Қишлоқда отопления йўқ. Одамлар газ баллон билан ёки кўмир ёқиб уйини иситади. Эр-хотин газда ишловчи горелкани ёқиб ухлашган, қайтиб туришмаган. Икки ўғли етим қолди, - дейди марҳум эр-хотиннинг исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган қариндоши.nnФавқулодда вазиятлар вазирлигининг Каттақўрғон туманидаги бўлими мутахассиси Озодликка газда ишловчи сув иситиш ускунасига мўри ўрнатилмаганлиги ҳамда уйда ҳаво алмашиш туйнуги бўлмаганлиги оқибатида, табиий газ чала ёниши ва ис гази ҳосил бўлиши юзага келган бўлиши мумкинлигини айтди.nn- Биз бу ҳодисани ўрганяпмиз. Дастлабки хулоса иситиш анжомларидан нотўғри фойдаланиш. Ҳозир биз аҳолига иситиш ускуналаридан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни қаттиқ тавсия қиляпмиз, озгина хато инсон умрига нуқта қўйиши мумкин, - дейди ФВВ мутахассиси.

    Category : Новости и политика

    #Газнинг#навбатдаги#қурбонлари#ëш#эр#хотин#ис#газидан#ҳалок#бўлди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up