Loading the player...

Мирзиëевнинг товуқ режаси Қашқадарëда мағлуб бўлди

  • Қашқадарë вилояти ҳокимлиги расмийсининг Озодликка айтишича¸ оилавий паррандачилик давлат лойиҳасига 2017 йилда 3130 оила қўшилган бўлса¸ бу рақам жорий йил ноябрида 592 ни ташкил қилган. Товуқчиликдаги бу қарийб олти марталик камайишни изоҳлаган вилоят агросаноат мажмуаси ходими товуқлар касалга чалиниб ëппасига ўла бошлагани учун аҳоли орасида паррандачиликка қизиқиш камайганини билдирди.nnОзодлик суҳбатлашган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги мулозими «паррандачилик соҳасини яхши билмаслик оқибатида¸ нафақат Қашқадарë¸ балки аксар туманларда товуқлар қирилиб» кетганини айтди.nnҲозирча Озодлик ихтиëрида мулозимнинг бу гапини тасдиқловчи расмий статистика рақамлари йўқ.nn"Мирзиëев товуқлари"nnҚашқадарëнинг Нишон туманида яшайдиган 56 яшар Суюн Раҳимқулов Озодлик билан 8 ноябрь суҳбатда ўткан йили Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи арафасида кредитга олгантовуқлари касалга чалиниб ўлиб қолганини айтиб берди:nn- "Мирзиëев товуғи" дейди буни. Ўткан йили ҳоким бово чақириб¸ юзта жўжа олиб¸ кўпайтиринг¸ девди.. Президент бовомиз сизга орден ва мошин беради¸ деб ваъдаям берди. Шундан сўнг «Саноатқурилишбанк» кредит берди. Лекин олган товуқларим касалга чалиниб қирилиб битди. Зиммамда кредит қолди¸ дейди Раҳимқулов.

    Category : Новости и политика

    #Мирзиëевнинг#товуқ#режаси#Қашқадарëда#мағлуб#бўлди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up