Loading the player...

Ўзбекистон, Россия, АҚШ: Мирзиёев ва Путин Толибонни гапга кўндира олмадими?

  • Ўзбекистон, Тошкентдан кейин Россия, Москвага ҳам борган Афғонистон Толибон ҳаракати барибир ўз мавқеида қатъий қолди.nnЯна тинчлик музокараларини энг аввало расмий Вашингтон билан олиб боришини баён қилди.nnҲаракат илк бор иштирок этган Москва халқаро анжумани ана шундай натижа билан якунланди. nnАфғонистон Толибон ҳаракати илк бор Россия ташаббуси остидаги тинчлик музокараларига иштирок этишга рози бўлган.nnАммо ҳаракат бу гал ҳам афғон ҳукумати билан тўғридан-тўғри мулоқотлар олиб боришдан бош тортган.nnМосквадаги жума кунги музокаралар бу хусусда расмий Тошкент мезбонлик қилган йирик халқаро анжумандан саноқли ойлар ўтиб кузатилган. nnЛекин афғон можаросига дипломатик йўлда ечим топишга қаратилган бу анжуман толибларнинг иштирокисиз кечган. nnБунга қарамай, орада кечган вақт давомида расмий Тошкент ҳаракат вакилларининг Ўзбекистонга амалий ташриф билан келишига эришган.nnИлк бор Афғонистон Толибон ҳаракати Қатардаги сиёсий идораси ҳайъати билан музокаралар олиб борган.nТашриф беш кун давом этган, музокаралар чоғида ҳаракатни Қатардаги сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббос Станикзай бошчилигидаги ҳайъат намоён этган.nТаҳлилчилар бунақаси ҳаракатнинг қарийб чорак асрлик тарихида бўлмаган, кузатилмаганига алоҳида эътибор қаратишган.nВоқеаларнинг сўнгги ривожи янги президенти Шавкат Мирзиёев бошчилиги остида Ўзбекистон Афғонистонга оид янгича сиёсат билан чиққан ва афғон можаросига сиёсий йўл билан ечим топиш ҳаракатларида қайта дипломатик воситачи бўлиш истагини изҳор этган қисқа - бор-йўғи икки йилча вақтнинг ўзида кузатилганди. nШундай экан, буларнинг барчаси нималарга далолат қилади? Узоқ йиллик афғон можаросининг ечимида ҳануз дипломатик саъй-ҳаракатларнинг қиммати борми ва аҳамияти нимада? nБи-би-си Ўзбек Хизмати Москвадаги тинчлик музокаралари ортидан, худди шундай саволлар билан Франциядан асли ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовга мурожаат қилди. Кўринг, тингланг ва сиз ҳам ўз фикрингизни билдиринг. Раҳмат, азизлар!

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#Россия#АҚШ:#Мирзиёев#ва#Путин#Толибонни#гапга#кўндира#олмадими?

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up