Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тошкентдаги Ўзбек Давлат Циркининг ходимлари ем-ҳашак ва озуқа йўқлиги сабаб артист ҳайвонлар "кун сайин озиб, ўласи ҳолга келгани" борасида Озодликка ташвиш билдирди. Бу ҳолат шу йилнинг август ойида Тошкент циркида йўлбарс ва шер "Малла" лақабли маймунни еб қўйгани ортидан кузатилмоқда. Лекин, цирк раҳбари Рустам Мажидов ҳайвонларнинг оч-ночор қолаётгани ҳақидаги иддаоларни ҳам, йўлбарс ва шер маймунни еб қўйганини ҳам рад қилди.nnОзодлик билан суҳбатда бўлган Тошкент циркининг исми очиқланмаслигини сўраган ходими давлат тарафидан маблағ ажратилаётгани ва қўйилган томошалардан катта даромад кўрилаётганига қарамай ҳар куни 7-8 кило гўшт ейиши керак бўлган шер ва йўлбарсларга ҳафтада бир ёки икки марта озуқа берилаётганини айтди.nn“Бир боғ бедани 10-15 та ҳайвонга бўлиб биришади, йиртқич ҳайвонларга, яъни шер, йўлбарс ва бўриларга бир ҳафтада бир марта гўшт биришяпти, шунда ҳам жуда чекланган миқдорда. Аслида битта шер кунига 7-8 кг гўшт ейиши керак. Булар артист ҳайвонлар, уларга махсус ветеринар врач тасдиғидан ўтган гўшт берилиши керак. Бу боришда давлат цирки артист ҳайвонларисиз қолиб кетиши мумкин”, - - дейди циркнинг исми очиқланмаслигини сўраган ходими.nnТошкент Давлат Циркининг Озодлик суҳбатлашган бошқа бир ходимлари ҳам ҳайвонлар вазни йўқолиб бораётганини тасдиқлади.nn“Йўлбарслар мушукдай бўлиб қолган. Олдинги суратлари билан солиштирсангиз жуда билинади. Мен паррандаларга қарайман, гўшт бериляптими йўқми билмайману, лекин йўлбарс ва шерлар анча вазн ташлаган”, - дейди циркнинг исми очиқпанмасилигини сўраган ҳайвон ўргатувчиси.