Loading the player...

13 яшар қиз - Бешариқлик икки тадбиркор вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланмоқда

  • Фарғона вилояти Бешариқ туман суди айни туманда жойлашган автомбил ювиш шохобчасида вояга етмаган қизни зўрлаш ҳолати юзасидан жиноят ишини кўриб чиқмоқда. Икки маҳаллий тадбиркор 13 яшар қизнинг номусига тегишда айбланмоқда. Нусхаси Озодликка юборилган айблов хулосасида шунингдек қайд этилишича, “тумандаги автомобил ювиш шохобчаси қизлар билан гуруҳ бўлиб секс қиладиган" фоҳишахонага айлантирилган.nnЖиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди котибининг Озодликка билдиришича¸ жорий ҳафтада бошланган маҳкама Бешариқ тумани Сирдарë кўчасидаги “Агроинвест” МЧЖга қарашли автомойка биносида 13 яшар қизнинг жорий йил 16 майида икки эркак тарафидан зўрлангани борасидаги гувоҳлик кўрсатмалари ва экспертиза хулосасини эшитган.nnСуд котибига кўра¸ эҳтиёт чораси сифатида қамоқда қолаëтган икки бешариқлик эркак Ўзбекистон жиноят кодексининг 128-моддаси¸ яъни 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилишда айбланмоқда.nnЖабрланувчининг ҳимоячиси Озодликка тақдим қилган тиббий маълумотномада "Бешариқ тумани Сирдарë кўчасида зўрлангани иддао қилинган 2005 йилнинг 12 февралида туғилган И.Д.нинг қизлик пардаси тўмтоқ жисм ëки таранглашган жинсий олат босими натижасида бутунлай бузилгани" айтилади.nnЖорий йилнинг 21 майида тузилган суд-тиббий экспертизасининг 44 сонли хулосасида таъкидланишича¸ “ич кийимлар ва тўшакдаги қон ва сперма доғлари таҳлили¸ жабрланувчининг гуруҳ бўлиб зўрланганига далолат бўла олади”.

    Category : Новости и политика

    #13#яшар#қиз#Бешариқлик#икки#тадбиркор#вояга#етмаган#қизнинг#номусига#тегишда#айбланмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up