Loading the player...

Ўқувчи ўзини осди - Ота ўғлининг ўзини осишида мактабни айблади

  • Қашқадарё вилояти Қарши тумани маркази Бешкент шаҳридаги 63-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Мирафзал Абдурашидов 2 ноябрь куни уйи молхонасидаги тўсинга осилган ҳолда топилди. Мирафзалнинг отаси Жаҳонгир Абдурашидов Озодлик билан суҳбатда ўғлининг мактабда изза қилингани ортидан ўзини ўлдирганини иддао қилди.nnАбдурашидовга кўра, ўзини осишидан олдин ўғли мактаб директори муовини ва синф раҳбари бир ой олдин бошқа ўқувчилар олдида изза қилгани, ўқувчиларга юзига тупуртирганини айтиб берган ва бу воқеа ортидан қаттиқ руҳий тушкунликда яшаган.nnОзодлик билан суҳбатда отанинг бу иддаосини инкор қилган Мирафзал ўқиган мактаб директори¸ айни пайтда¸ унинг синф раҳбари ва ўз муовини ишдан бўшаш ҳақида ариза ëзганини тасдиқлади.nnЎзини осган 8-синф ўқувчиси Мирафзалнинг отаси Жаҳонгир Абдурашидов 6 ноябрь куни Озодлик билан суҳбатда ўғли мактабда доимий камситилгани, изза қилингани сабаб ўзини осганини иддао қилди:nn- Бир ой олдин мактабда синф раҳбари синфдошларига бунинг юзига тупуртирган. Мактаб директори муовини ҳам ўша ерда бўлган. Изза қилишлар давом этавергач¸ мактабга боргиси келмай юрди. Ўзини осганидан олдин ҳам икки кун мактабга бормади. Кейин шунақа ҳодиса бўлди, - деди Жаҳонгир Абдурашидов.nnОзодлик ҳозирча Мирафзал Абдурашидовнинг мактабда нима учун изза қилинганини бевосита воқеа гувоҳларидан ўрганишга ҳозирча муваффақ бўлмади.

    Category : Новости и политика

    #Ўқувчи#ўзини#осди#Ота#ўғлининг#осишида#мактабни#айблади

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up