Loading the player...

МИБ фермер мулкини мусодара қилмоқда

  • Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Мажбурий ижро бюроси пахта териш кампанияси давом этаётган бир пайтда, банкдан кредит олган айрим фермерларнинг мол-мулкини хатлаш ва мусодара қилишга киришди.nnФермерларнинг айтишларича, кредитни ёпиш муддатига ҳали қарийб ярим йил бўлишига қарамай, Агробанкнинг Жарқўрғон тумани филиали фермерларни судга берган.nnСуд эса фермерларнинг қарзни вақтида ёпиш-ёпа олмаслигини суриштирмай туриб¸ улар мол-мулкини мусодара қилиш ҳисобига кредитни қоплатиш ҳақида ажрим чиқарган.nnФермерларнинг Озодликка айтишича¸ суд ҳукми чиқар-чиқмас¸ МИБ ходимлари уларнинг автомобили, трактор, прицеп ва чорвасини мусодара қилишга киришган.nnАгробанкнинг Жарқўрғон филиали раиси¸ кредит тўлови учун берилган муҳлат тугамай¸ фермерларнинг судга берилиши ноқонуний бўлганини инкор қилмади. Айни пайтда¸ бу ишнинг селектор йиғилишида берилган оғзаки буйруқ асосида қилинаëтганини билдирди.nn“Хатга тушдинг, ўтга тушдинг”nnЖарқўрғонлик бир гуруҳ фермернинг Озодликка ёзишича, уларнинг мол-мулкини хатлаш вилоят прокурорининг ўринбосари қатнашган мажлисдан бошланган.

    Category : Новости и политика

    #МИБ#фермер#мулкини#мусодара#қилмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up