Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Туризм-рекреация инфратузилмаси объектларига ташриф буюришни ошириш, осон етиб бориш ва туризм соҳасига маданий мерос объектларининг максимал тарзда интеграллашуви учун O‘z DSt 3331:2018 “Туризм хизматлари. Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари. Умумий талаблар” стандарти ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қомитаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.nnМазкур белгиларнинг асосий вазифаси туристларга номаълум жойда йўналишни аниқлашда кўмак беришдир. Жигарранг фонли йўл кўрсаткичлари чет эллик сайёҳлар йўналишлари ўтадиган йўлларда ўрнатиш учун мўлжалланган.