Loading the player...

Ўзбекистон: Каримов, Тоҳир Йўлдош, Мирзиёев - энди ўзаро ишонч қайта тикландими?

  • Минтақавий таҳлилчиларга кўра, президент Шавкат Мирзиёевнинг афв тўғрисидаги махсус фармонига қарамай, яқинда собиқ аъзолари устидан Ўзбекистонда бўлиб ўтган маҳкама иши Афғонистон ва Покистондаги аксарият ўзбек жангариларини ортга қайтиш фикридан қўрқитиб қўйган.nЎзбекистон янги президентининг шу йил сентябрь ойида эълон қилган фармони бу каби гуруҳларга "адашиб кириб қолган ва пушаймон бўлган" фуқароларини афв этишни кўзда тутган. Таҳлилчиларга кўра, минтақадаги икки асосий ўзбек жангари гуруҳи - Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва Исломий Жиҳод Иттифоқи президент Мирзиёевнинг афв тўғрисидаги фармонидан огоҳ. Омон қолган аъзоларидан аксарияти эса, ҳозир жон ва нон қайғусида. Аммо Мирзиёевга ишонишадими? Би-би-си Ўзбек Хизмати Навоийдаги маҳкама иши манзарасида худди ана шундай савол билан Покистондан етакчи тадқиқотчи ва журналист Раҳимуллоҳ Юсуфзайга мурожаат қилди. Суҳбатимизни назардан қочирманг. Ўз фикрингизни билдиринг. Раҳмат, азизлаp.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон:#Каримов#Тоҳир#Йўлдош#Мирзиёев#энди#ўзаро#ишонч#қайта#тикландими?

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up