Loading the player...

“Мирзиёев, шифокорларга пора олманглар, халққа сифатли тиббий ёрдам беринглар, деяпти”

  • Ўзбекистон расмийларига кўра, келгуси 1 йилда тиббиёт ходимларининг маошлари икки баравар кўпаяди.nДастлаб 2018 йил 1 декабридан 20 фоиз, келгуси йил апрелида 15 фоиз, 2019 йил кузида яна 10 фоиз иш ҳақлари ошади.n1 ноябрдан Ўзбекистонда энг кам маошлар оширилди.nПрезидент Мирзиёев ижтимоий соҳа ходимларининг маошларини кўпайтириш зарурлигини таъкидлаган, расмий маълумотларга кўра, 2018 йили Ўзбекистон тиббиёт соҳасига 800 миллиард сўм йўналтирган.nБу шу кеча-кундузда 96 миллион 600 минг АҚШ долларидан зиёд деганидир.nКелгуси йили бу рақамни 1 триллион 200 миллиард сўмга етказиш мақсад қилинган.nПрезидент Мирзиёев Ўзбекистон соғликни сақлаш тизими аянчли аҳволга келиб қолганини кўп марта таъкидлади, сўнгги икки йил мобайнида вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда.nДавлат назоратидаги тиббиёт муассасалари учун зарур техник жиҳоз-ускуналар, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари учун автомобиллар харид қилишга маблағлар ажратилди.n“Навбатдаги қадам соғликни сақлаш соҳаси ходимларининг маошини ошириш бўляпти. Бу билан Президент Мирзиёев халққа тиббиёт хизматининг сифатини, врачнинг, тиббиёт ходимининг халқ орасидаги обрўсини кўтараяпти. “Ўғирлик қилманглар, пора олманглар! Тўғри ишланглар, халққа сифатли ёрдам беринглар”, деяпти, дейди чинозлик шифокор Шоира Сулаймонова.

    Category : Новости и политика

    #“Мирзиёев#шифокорларга#пора#олманглар#халққа#сифатли#тиббий#ёрдам#беринглар#деяпти”

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up