Loading the player...

Андижонда ўқитувчилар иш кунлари чойшаб тикиш¸ дам олиш куни эса¸ пахта теришга мажбурланмоқда

  • Ўзбекистон бўйлаб мажбурий меҳнат¸ хусусан¸ таълим тизими ходимларининг пахта теримига жалб этилиши билан боғлиқ ҳолатларга қарши расмий ташвиқот кампанияси бораëтган айни кезларда¸ Андижон шаҳри ва туманларидаги юзлаб ўқитувчи кўздан панада чойшаб ва кўрпа жилди тикишга мажбурланмоқда.nnОзодликка жараëннинг бевосита гувоҳларидан юборилган бу маълумотни Андижон вилоят Халқ таълими бошқармаси расмийси¸ шаҳардаги айрим мактаблар ўқитувчилари¸ шунингдек Избоскан туманидаги мактаб директорларидан бир нечтаси тасдиқлади.nnБевосита ҳокимлар босими остида бўлаëтган мажбурий меҳнат ҳақида матбуотга очиқ гапирса ишидан ажраб қолишидан чўчиган Озодлик манбалари ўз шахси сир қолишини сўрадилар.nnОзодлик гаплашган Избоскан туман Халқ таълими бўлими мутасаддиси бу маълумотни рад этишга уриниб¸ “уни тикув цехида ўқитувчилар учун уюштирилган семинар” деб атади. Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати эса¸ ушбу шикоят жиддий ўрганиб чиқилишини билдирди.nnТикувчиликка "ўргатилган" ўқитувчи ва завучлар...nnАндижон вилоят Халқ таълими бўлими мулозимларидан бири Озодликка таълим соҳаси хизматчиларининг тикувчиликка мажбурланаëтгани ташаббусчиси шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев эканини иддао қилди.

    Category : Новости и политика

    #Андижонда#ўқитувчилар#иш#кунлари#чойшаб#тикиш¸#дам#олиш#куни#эса¸#пахта#теришга#мажбурланмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up