Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Бухоро вилоят прокуратураси мардикорни уриб, қовурғасини синдирган ички ишлар ходимига нисбатан жиноят иши очди. Бухоро туманида яшовчи 46 ёшли мардикор Рустам Мавлонов 26 октябр куни милиция ходими уни дўппослаганидан сўнг шифохонага тушиб қолгани ҳақида Озодликка хабар берган эди.nnЎзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг билдиришича, Мавлоновнинг Бухоро туман ИИБ ходими уни ҳеч бир сабабсиз уриб, тан жароҳати етказгани ҳақидаги Озодлик радиосига қилган мурожаати ўрганилган.nnМазкур холат бўйича Бухоро тумани жамоат тартибини сақлаш батальони сафдори Жамшид Рамазоновга нисбатан 29 октябр куни Ўзбекистон ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ("Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш") билан жиноят иши қўзғатилган.nn“Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда”, - дейилади Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати билдирувида.nnПрокуратуранинг аниқлашича, 21 октябр куни милиция ходими Рамазонов йўлда Рустам Мавлонов ва унинг шериги Шавкат Тўйлиевни мастликда гумонсираб, машинасини тўхтатган.