Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тожикистон пойтахти Душанбеда таксичиларнинг соқолда юришлари расман ман этилди.n nХабарларга кўра, буйруқ шу ҳафта шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган.n nУнинг ижросини аллақачон маҳаллий ҳуқуқ-тартибот ходимлари назорат ҳам этишмоқда экан.n n"Таксичиларга соқолларини олишдан бош тортишса, меҳнат шартномалари бекор қилиниши ҳам айтилган".n nБу ҳақда Прагада жойлашган "Ахбор" интернет нашри ёзмоқда.n nТожикистонда соқол масъуллар томонидан "исломий экстремизм нишонаси" сифатида кўрилиши ҳам бор гап.n nСўнгги йилларда тожик эркакларининг айнан соқоллари сабаб ҳибсга олинган ва сўроқ қилинганликларига оид хабарларнинг сони ортган.n nБунга ўхшаш хабарларнинг тафсилотларидан бу эркакларнинг алал-оқибат ўз соқоллари олиб ташлашга мажбур бўлишгани ҳам маълум бўлган.n nДушанбе шаҳар ҳокими эса, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли Рустам Эмомали бўлади.n nТафсилотлари видеолавҳамизда. Сиз бу тақиқ борасида қандай фикрдасиз? Сизнингча, таксичиларнинг соқоллари чет эллик туристларни қўрқитиши мумкинми? Фикрларингиз учун аввалдан раҳмат.