Loading the player...

Самарқандда мактаб директори болта билан чопиб ўлдирилди

  • Самарқанд вилояти Ургут тумани 15-умумтаълим мактабининг директори 30 октябрь куни болта билан чопиб ўлдирилди.nnМаҳалла расмийларининг айтишича, ҳам мактаб директори, ҳам фермер бўлган Анвар Юнусовнинг ён қўшниси ер масаласида у билан жанжаллашиб, қотилликка қўл урганликда гумонланмоқда.nnУргут тумани ички ишлар бўлими мулозими қотилликда гумонланган шахс қамоққа олинганини билдирди.nnУргут туманининг Бешёғоч маҳалласида жойлашган 15 – умумтаълим мактабининг директори 32 яшар Анвар Юнусовнинг 30 октябрь куни кечқурун болта билан чопиб ўлдирилганини туман ички ишлар бўлимининг исми сир қолишини сўраган мулозими тасдиқлади:nn“Қотилликда гумонланиб унинг қўшниси қамоққа олинган. Ҳозир суриштирув ишлари олиб бориляпти. Бошқа тафсилотларни очиқлай олмайман”, - деди ички ишлар мулозими.nnТуман халқ таълими бўлими мудирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жавлон Зоитовнинг айтишича, директорнинг ўлими унинг касбий фаолиятига боғлиқ эмас:nn“Директор қўшниси билан ер масаласида жанжаллашиб қолган. Мактабдаги ишига боғлиқ эмас, бу ҳодиса”, - деди Жавлон Зоитов.

    Category : Новости и политика

    #Самарқандда#мактаб#директори#болта#билан#чопиб#ўлдирилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up