Loading the player...

Кам таъминланганларга ажратилган арзон ун теримчиларга бериб юборилди

  • Сурхондарё вилояти Ангор туманида кам таъминланган оилалар учун ажратилган арзон ун фақат теримда иштирок этган шахсларга берилмоқда.nnКам таъминланган оилалар вакилларидан баъзиларининг Озодликка шикоят қилишича, маҳалла оқсоқоллари "пахта термагансан" деб, камбағал ва касал оилаларни рўйхатдан ўчириб ташлаган.nnТуман маҳалла жамғармаси раиси бундай иддаоларда асос йўқлигини айтди.nnАнгор туманининг Охунбобоев маҳалласида яшайдиган пенсионер Бобомурод Ражабовнинг Озодликка айтишича, пахтага чиқмагани учун унинг оиласига ун берилмаган:nn- Маҳаллага арзон ун келибди, деб эшитиб борсак, “сиз рўйхатда йўқсиз, сиз пахта термагансиз”, деб бермади. Ўзим ҳам, оилам ҳам нафақада бўлса, қандай пахта терайлик. Ун фақат пахтакорларга экан, бизларга йўқ экан, дейди Бобомурод Ражабов.nnОхунбобоев маҳалласининг исми сир қолишини сўраган аёлларидан бирининг айтишича, ҳаттоки беморлар ҳам арзон ун олиши керак бўлган шахслар рўйхатига киритилмаган:nn“Мен касалхонага кетган эдим. Ўғлим борса “маҳалла посбони сизларнинг оилангиздан ҳеч ким пахта теримига чиқмаган, биз ўз халқимизга берамиз” дебди. Ие, биз пахта термаганимиз учун бегона бўлиб қолдикми? Ахир, мени пахта теришга ҳолим бўлмаса, ярим умрим касалхонада ўтса, бизнинг айбимиз нима?”, дейди маҳалла аёлларидан бири.

    Category : Новости и политика

    #Кам#таъминланганларга#ажратилган#арзон#ун#теримчиларга#бериб#юборилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up