Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Россиянинг ашаддий миллатчилик чиқишлари билан машҳур сиёсатчиси Владимир Жириновский Ўзбекистонга йўл олган.nnЖаноб Жириновский бошчилигидаги ЛДПР ҳайъати Тошкент ва Бухорони зиёрат қилади. Ҳозирча ўзбек расмийларидан биронтаси билан учрашув режалангани маълум эмас. Амалга ошгани тақдирда, бу Либерал -демократик партия доҳийсининг айни сифатда Ўзбекистонга илк ташрифи бўлади. Мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси бир баёнот тарқатиб, Президент Шавкат Мирзиёев, ҳукуматни, парламент ва сенатни Жириновскийнинг Ўзбекистонга "қилиши мумкин бўлган ҳар қандай сафарини абадий тақиқлаш"га чақирган. Ижтимоий тармоқларда фаоллар "рус шовинистининг Ўзбекистон тупроғига қадам босишидан" таассуфда эканликларини айтишган ва уни Бухорода "норозилик намойиши билан кутиб олишга" чақириқлар янграган. Айрим ўзбеклар Жириновский ўзларини "Каримовнинг 25 миллион қўйи бор" дея ҳақоратлаганини айтишган. Аммо Жириновскийнинг матбуот котиби Станислав Пахомов "ҳеч қачон бу каби баёнот бўлмагани ва бу гаплар ғирт ёлғон" эканини айтди. У ўз раҳбарининг Ўзбекистонга ижобий кайфият ва режалар билан бораётганини таъкидлади. BBCO'ZBEK дан Паҳлавон Содиқ ЛДПР раҳбарини суҳбатга тортиб, аввалига ташрифдан кўзланган мақсад ҳақида сўради.