Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Озодликка бир-биридан мустақил манбаълардан келган маълумотга кўра, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркин Турдимов 27 октябрь куни корхона-ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла оқсоқоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳукумат ва партиялар газеталарига обуна бўлишни ташкиллаштириш бўйича топшириқ берган.nnМажлисда қатнашган ташкилот раҳбарларидан бирининг Озодликка айтишича, ҳоким обуна режасини бажармаган раҳбарларга қаттиқ чора кўришини таъкидлаган. nnСамарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати бу иддаоларни рад этиб, Эркинжон Турдимов томонидан обуна масаласида бирон маротаба йиғилиш, мажлис ёки селектор ўтказилмаганини билдирди.nn"27 октябрь санасида вилоят ҳокими в.б. соат 18-00 гача кун давомида Пастдарғом туманида хизмат сафарида бўлган. Вилоят ҳокими в.б. томонидан вилоят ва туман ташкилотларига обуна масаласида ҳеч қандай кўрсатма ёхуд топшириқ хатлари чиқарилмаган ва бу борада ҳаттоки тавсиявий характердаги йиғилиш ҳам ўтказилмаган.", дейилади вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Озодликка юборилган раддияда.