Loading the player...

3 опа-сингил ўлими - айбли деб топилган икки шифокор қамалди

  • Тошкент шаҳар Олмазор туман суди заҳарланиш оқибатида ўтган йилнинг ноябрь ойида бирин- кетин вафот этган уч опа-сингил ўлимида икки шифокорни айбдор деб топиб, озодликдан маҳрум қилди.nn25 октябр куни судья Мусо Юсупов раислигида ўтган маҳкама Олмазор туман 21-сонли оилавий поликлиника врачи Одилова Гулчеҳрани беш йилу бир ой муддатга¸ республика педиатрия шифохонаси врачи Нодир Тўлагановни эса олти йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.nnШифокорлар бефарқлиги оқибатида ўлгани судда исботини топган уч опа-сингилнинг яқинлари Озодлик билан суҳбатда "нега юқумли касалликлар касалхонаси врачи Ҳусан Ғиëсовга чора кўрилмади" дея шикоят қилишди.nnУларнинг айтишича¸ 7 яшар Муниса, 6 яшар Мухлиса ва 4 яшар Моҳира айнан Учтепадаги юқумли касалликлар шифохонасида керакли муолажа қилинмагани боис бир неча соатнинг ичида кетма-кет ўлим топишган:nn- Биз ўз шикоятимизда юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлими врачи Ҳусан Ғиëсов қизларимизга 21 .00 дан то тунги биргача муолажа қилмагани ҳақида ëздик. Тунги 1. 30 да 6 яшар Мухлиса ўлгандан кейин улар шошиб қолишди. Ҳусан Ғиëсов қизлар ўлимига асосий айбдорлардан бири деб биламиз. Уни жазога тортилишини сўраб яна шикоят ëздик¸ деди 27 октябрь куни Озодлик суҳбатлашган мархум қизалоқларнинг яқинлари.nnТошкент шаҳар, Олмазор туман, Бешқўрғон мавзеи (Тансиқбоев-3)да яшовчи оиланинг 7,6,4 яшар қизлари заҳарланишдан вафот этгани ҳақда ўтган йилнинг 11 ноябрь куни Озодлик хабар қилган эди.​

    Category : Новости и политика

    #3#опа#сингил#ўлими#айбли#деб#топилган#икки#шифокор#қамалди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up