Loading the player...

Ўқувчи ўқитувчисини уриб, бурнини синдирди

  • Тошкентдаги 160- мактаб ўқувчиси 24 октябрь куни дарс пайтида физика ўқитувчисини уриб, унинг бурнини синдирди. Бу маълумотни Озодлик шаҳар халқ таълими бошқармаси​дан олди.nnВоқеа гувоҳи бўлган ўқувчининг айтишича, ўқувчи билан ўқитувчи орасида содир бўлган жанжалда ўқитувчининг айби йўқ. Бироқ мактаб раҳбарияти фикрича, жанжал ўқитувчининг айби билан бошланган. Бурни сингани айтилаётган ўқитувчининг ўзи гаплашишни истамади.nnВоқеа юзасидан Озодлик саволларига жавоб берган баъзи ўқитувчилар, бу жанжал ортида ўқувчиларни ота-оналарига қараб табақалаш ëтибди, деган фикрни билдирди.nnВоқеа гувоҳи бўлган ўқувчилардан бирининг Озодликка айтишича¸ жанжал физика ўқитувчиси Денис Рундаев синфдаги ўқувчи қизга «телефон қулоқчинини ечиб қўй» дея танбеҳ бергани ортидан чиққан. Синфдошини ҳимоя қилган М. А. исмли 10- синф ўқувчиси ўқитувчини «уриб ташлаган».nnВоқеани ўрганаëтган шаҳар халқ таълими бошқармаси мулозимининг Озодликка айтишича¸ 160- мактаб ўқитувчисининг бурни сингани, юзи ва қорнига тан жароҳати етказилгани борасида тиббий маълумотнома мавжуд.nnЎзини "160- мактаб директори Ирина Казакованинг ëрдамчисиман", деб таништирган аëлнинг айтишича, «бурни синган ўқитувчи уни жабрлаган ўқувчининг узрини қабул қилган»:

    Category : Новости и политика

    #Ўқувчи#ўқитувчисини#уриб#бурнини#синдирди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up