Loading the player...

8 ёшли Диананинг жасади топилди - қизалоқнинг амакиваччаси ҳибсда

  • Хоразм вилоятининг Хива туманида 3 октябр куни изсиз йўқолган 8 ёшли Диана Аҳмедованинг жонсиз жасади йўқолганидан 21 кун ўтиб айни туманнинг Пишканак қишлоғидан оқиб ўтувчи ариқдан топилди. Бу ҳақда қизнинг бобоси Аҳмед Ёқубов 25 октбяр куни Озодликка маълум қилди. Ёқубовга кўра, 28 ёшли жияни Дианани бўғиб ўлдириб, ариққа ташлаганликда гумонланиб ҳибсга олинган. Лекин, қотиллик мотиви номаълум бўлиб қолмоқда.nnХива туманида отаси Россияда ишлаëтган 8 яшар қизча изсиз йўқолгани ҳақида Озодлик 14 октябр куни хабар берган эди.nnҚизнинг бобоси Аҳмед Ёқубов невараси бўғиб ўлдирилгани белгилари билан 24 октбяр куни уйидан 7 километр олисдаги ариқдан топилганини айтди.nn- Укамни ўғли қизни бўғиб ариққа ташлаганини айтганидан сўнг, уни шу ариқдан қидиришди. Топиб бўлмагач, ариқни суви тўхтатилди, шундан кейин Дианани жасади топилди. Ҳозир жиянимни қамоққа олишди. Нимага бундай қилганини айтмаяпти, номусига текканми, билмаяпмиз, - дейди Аҳмед Ёқубов.nnХоразм вилояти Хива тумани Ички ишлар бўлими бедарак йўқолган 8 ёшли Диана ўлик ҳолда топилганини тасдиқлади, аммо, тергов иши давом этаётгани боис, бу ҳақда қўшимча маълумот бера олмаслигини айтди.nnЖасади ариқдан топилган қизнинг отаси Ҳушнуд Ёқубов ўн йилдан буён Россияда ишлайди.

    Category : Новости и политика

    #8#ёшли#Диананинг#жасади#топилди#қизалоқнинг#амакиваччаси#ҳибсда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up