Loading the player...

Бухоролик мардикор милиция зобити дўппослагани ҳақда арз қилди

  • Бухорода яшовчи 46 ёшли мардикор Рустам Мавлонов "милиция зобити уни дўппослаганидан сўнг шифохонага тушиб қолгани" ҳақида Озодликка шикоят қилди.nnМавлоновнинг иддаосича, капитан унвонидаги Жамшид исмли милиция зобити уни 19 октябрь куни шериги билан бирга ушлаб, Бухоро туман Ички ишлар бўлимига олиб борган ва мақсадсиз юрганини пеш қилиб, калтаклаган.nnМавлонов Бухоро шаҳар касалхонасига ётқизилгани ва қовурғаси сингани ҳақдаги ҳужжатларни Озодликка тақдим этди. Лекин у милиция ходими калтаклагани юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилмаган.nnБухоро тумани бозорида мардикорлик қилувчи Рустам Мавлоновнинг Озодликка айтишича, 19 октябрь куни у шериги билан уйига қайтаётганида капитан унвонидаги милиция зобити уларни "мақсадсиз юрганлик"да айблаб, милиция бўлимига олиб борган ва дўппослаган.nn- Шеригим Шавкат билан ишдан қайтаётганимизда, милиция ходими бизни тўхтатиб ҳужжат сўради. "Нимага мақсадсиз юрибсизлар", деб милиция бўлимига олиб кетди. "Нега мақсадсиз юрар эканмиз, бозорда мардикорлик қиламиз, ўғирлик қилганимиз йўқ, жиноят қилганимиз йўқ, нега бу ерга асоссиз олиб келдингиз", десак, "хоҳласам қамаб ҳам қўйишга ҳаққим бор", деб қорнимга тепди. Ётиб қолдим, ерга йиқилдим. “Сени ҳозир камерага қамайман”, деб ерда ётган ҳолимда яна тепди. Шеригимни ҳам дўппослади, - деб иддао қилди Рустам Мавлонов.

    Category : Новости и политика

    #Бухоролик#мардикор#милиция#зобити#дўппослагани#ҳақда#арз#қилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up