Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Бу йил дунёнинг "энг қудратли мусулмони", деб Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдўғон топилган. n"500 қудратли мусулмон"дан иборат рўйхатга ҳозирча Ўзбекистоннинг амалдаги раҳбари Шавкат Мирзиёев тушмаган.nЎзбекистонни бу йил ҳам муфтийси Усмонхон Алимов намоён этган.nМарҳум Ислом Каримов бугунгача "дунёнинг энг қудратли мусулмонлари"дан бири сифатида эътироф этилган биринчи ва ягона Ўзбекистон президенти бўлиб турибди. Ислом ва мусулмонлар Ўзбекистоннинг халқаро имижини яхшилаш истагида мамлакатнинг янги президенти Шавкат Мирзиёев бирламчи эътибор қаратган мавзулардан бири бўлган. Аксарият аҳолиси мусулмон бўлган Марказий Осиё минтақасидан қўшни Туркманистон ва Тожикистон президентлари бу гал ҳам "қудратли мусулмон"лар сафидан жой олишган. nЧеченистон Президенти Рамзан Қодировнинг ҳам рўйхатдаги ўрни бўш қолмаган. nЮқори учликни Саудия Арабистони ва Иордания подшоҳлари тўлдиришган. Янги рўйхат борасида сизнинг фикрингиз ва танловингиз...Агар, имконият сизда бўлганида, сиз "дунёнинг қудратли мусулмони", деган бугун бу рўйхатга кимларни киритган бўлардингиз? Билингки, фикрларингиз биз учун қимматли. Раҳмат, азизлар!