Loading the player...

Коллежда зўрлаш - Қўқонда коллежнинг бир неча ходими ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда

  • Фарғона вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ​Қўқон шаҳридаги Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида ўқувчи қизлар жинсий зўрлангани юзасидан тергов бошлади.nnОзодликка Фарғонадаги бир неча манбадан келган бу хабарни вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари тасдиқлади.​nnҲолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.​ Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.nnҚўқон шаҳар милициясининг Озодлик суҳбатлашган ходимига кўра, тергов доирасида коллеж раҳбари ҳибсга олинган.nnКоллеж қаровули, директорнинг икки муовини, бош ҳисобчи ва беш тарбиячи уч кун ҳибсда ушлаб турилган ва гаров эвазига ҳеч қаерга чиқмаслик шарти билан қўйиб юборилган.nnТекширувлар чоғида коллежда “ўлик жонлар”, "порахўрликка оид фактлар" ҳам ўртага чиққан.nnКоллеж раҳбари ўз танишлари ва қариндошларини ишга олиш орқали давлат мулки ва давлат ҳисобидан ажратилган миллионлаб сўм пулни талон-тарож қилганликда ҳам гумонланмоқда.​nnФарғона вилоят, Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежининг исми сир қолишини сўраган ходимига кўра, "тарбияси оғир ўқувчилар ўқийдиган" мазкур коллежда шу йилнинг 24 сентябрь куни шаҳар прокуратураси томониданnаноним сўров ўтказилган.

    Category : Новости и политика

    #Коллежда#зўрлаш#Қўқонда#коллежнинг#бир#неча#ходими#ўқувчи#қизларни#зўрлашда#гумонланмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up