Loading the player...

Муҳожирлар учун пенсия - Россия ва Ўзбекистон келишув имзоламоқчи

  • Россия ва Ўзбекистон яқин келажакда меҳнат муҳожирлари учун пенсия масаласида келишув имзолаши мумкин. Бу ҳақда журналистларга хабар берган Россия Меҳнат вазири Максим Топилинга кўра, Россияда легал тарзда ишлаган ва солиқ тўлаган мигрантлар муайян нафақа тўловларига даъво қилишлари мумкин.nnПрезидент Владимир Путин бошчилигидаги давлат делегация таркибида Ўзбекистонда бўлиб қайтган Россия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги раҳбари Максим Топилин икки мамлакат ўртасида пенсия келишуви масаласида ҳужжат имзоланиши мумкинлигини маълум қилди.nnВазирга кўра, давлат ташрифи давомида Россия Меҳнат ва бандлик масалалари бўйича федерал агентлик (Роструд) ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида ижтимоий-меҳнат соҳасида Меморандум имзоланди.nnМосквага қайтиб, “Известия” нашрига берган интервьюсида вазир Максим Топилин Россия ва Ўзбекистон яқин келажакда пенсия Россия Федерацияси ҳудудида қонуний тарзда ишлаб, тегишли тўловларни амалга ошириб борган Ўзбекистон ватандошлари нафақа тўловларини олиши мумкинлигини маълум қилди.nnШунингдек, Ўзбекистон тарафи ташаббуси билан республикада Россияга меҳнат қилгани кетаётган муҳожирларга кетишидан олдин патент ва ишга рухсатнома расмийлаштириш марказини очилиши масаласи кўрилаётгани айтилди.

    Category : Новости и политика

    #Муҳожирлар#учун#пенсия#Россия#ва#Ўзбекистон#келишув#имзоламоқчи

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up