Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Икки қўшни давлат чегарасида аниқ қанча мина ўрнатилгани ҳануз маълум эмас. Аммо ана шу миналарда “энг кўп одам қурбон бўлган” Самарқанд-Панжикент йўналишида дастлабки тозалаш ишлари жадаллик билан кетмоқда. “Ўзбекистон томони ўрнатилган миналар харитасини тақдим этган. Худди шу боис ҳам, уларни зарарсизлантириш жараёни Ўзбекистоннинг бир қанча вилоятлари билан чегарадош Сўғдда давлат чегарасининг барча йўналишлари бўйлаб олиб борилмоқда”. n“Бу ҳудуддаги миналар шу йил қишга қолмай зарарсизлантириб бўлинади”.nДушанбедаги мустақил журналист бу ҳақда Тожикистон Миллий мина маркази маълумотларига таяниб, Би-би-си Ўзбек Хизматига маълум қилди. Худди шу манзарада яна бир саволга жавоб: миналар дунёда қанча одамни ўлдиради? Кўринг, тингланг ва ўз фикрингизни билдиришни унутманг. Раҳмат азизлар!..