Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги барча бюджет ва нодавлат ташкилотларнинг тўлиқ 5 кундан иборат иш ҳафтасига ўтишини мақсадга мувофиқ эмас,деб ҳисоблайди. Вазирлик сайтида ёйинланган хабарга мувофиқ, бу таклиф меҳнат қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни талаб этгани учун ҳам маъқул эмас.nn“Биринчидан, бутун ҳафта давомида узлуксиз иш тартибига эга барча бюджет ташкилотлари, шу жумладан, тиббиёт ва таълим муассасалари учун мажбурий 5 кунлик иш ҳафтаси барча шифохона, поликлиника, мактаб, коллеж, ОТМлар, шунингдек, нодавлат ташкилотларга тааллуқли корхоналарнинг 5 кунлик иш ҳафтасига ўтишини тақозо этади. Иккинчидан, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, иш ҳафтаси тури ва иш вақти тартиби корхонада ички меҳнат тартиб қоидалари, иш жойидаги бошқа меъёрий ҳужжатлар, агар улар мавжуд бўлмаса, ишчи ва иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича ўрнатилади”, дейилади хабарда.