Loading the player...

Мева-сабзавот экспортчилари учун дарвозалар ланг очилдими?

  • Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Бу қарорнинг қанчалик муҳимлигини унда белгилаб қўйилган мана бу меъёрдан ҳам тушунса бўлади: экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди​.nnАдлия вазирлигига кўра, Қарорга биноан:nnюридик шахслар – мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эга;nnмева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушумларни ўз вақтида таъминламаган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш талаблари уларга қўлланган ҳолда ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар реестрига киритилади;nnтадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда экспорт тушумларига ягона солиқ тўлови тўланишини назарда тутувчи солиққа тортиш тартиби қўлланилади;nnэкспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди;

    Category : Новости и политика

    #Мева#сабзавот#экспортчилари#учун#дарвозалар#ланг#очилдими?

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up