Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Сурхондарёнинг Денов тумани Беруний қишлоғидаги фермер хўжалиги раҳбари Шерали Бекназаров 14 октябрь куни ўз уйи подъездида осилган ҳолда топилди.nnҚариндошлари ва маҳалладошлари Озодликка 61 ёшли фермернинг пахта заводига белгиланган нормада пахтани топширмагани учун тазйиққа олиниши ортидан жонига қасд қилганини айтди.nnЎзини осган 61 ёшли фермер Шерали Бекназаров Сурхондарёнинг Денов тумани Беруний қишлоғида 15 октябрь куни дафн этилди.nnҚариндошлари ва деновлик бошқа фермерларнинг Озодликка айтишларича, ўлимидан олдин Денов тумани пахта пунктида ўтказилган пахта йиғим-теримига бағишланган мажлисда туман ҳокими Бекназаровни кунлик пахта топшириш режасини бажармаган бошқа ҳамкасблари қаторида ҳақорат аралаш қаттиқ койиган.nnТаъқибга олиниш эҳтимоли мавжудлигидан чўчиб шахси сир тутилишини сўраган маҳаллий фермерлардан бири бу ҳақда Озодликка шундай деди:nn- Мен ҳам шу мажлисда бор эдим. Ўша куни йиғилишда турғизиб, ҳаммани олдида изза қилди. Уйингдан пиёланггача тортиб оламиз, деб камситди. Бизда мажлисларда пахта планини бажармаётган фермерлар қандай сиқувга олинишини билсангиз керак, ҳозир фермерларга аввалги йиллардагидан босим ўн чандон кўп бўляпти. Шерали ака чидай олмаган, заифлик қилиб уйини подъездига ўзини осган.