Loading the player...

Ғафур Раҳимов Гулнора Каримова фитнаси қурбони бўлганини билдирди

  • АҚШнинг Атланта шаҳрида жойлашган Around the Rings интернет нашрига интервью берган ўзбек жиноят дунëсининг авторитетларидан экани иддао қилинадиган Ғафур Раҳимов¸ ўзини Гулнора Каримова қурбонларидан бири сифатида тақдим этди.nn2-3 ноябрь кунлари Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) Москвада ўз янги президентини сайлаши керак.nnҒафур Раҳимов президентликка номзоди қўйилган ягона шахс бўлиб турган бир пайтда¸ Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ғафур Раҳимов Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти этиб тайинланадиган бўлса, Олимпиада ўйинлари дастуридан бокс чиқариб юборилиши мумкинлиги тўғрисида баёнот берди.nnБундай баëнотга¸ Раҳимовнинг 2012 йили АҚШ Молия вазирлиги томонидан “ўзбек уюшган жиноят олами етакчиларидан бири” деб баҳоланиб¸ уюшган халқаро гуруҳ етакчиларига қарши жорий қилган санкциялари рўйхатига киритилгани ва ҳамон шу рўйхатда қолаëтгани асос бўлган.nnАна шу вазиятда Олимпия қўмитаси янгиликларини ëритишга ихтисослашган Around the Rings интернет нашрига интервью берган Раҳимов¸ янги ҳукумат ўзининг фитна қурбони бўлганини яхши билганидан¸ унинг номини оқлашда бевосита қатнашаëтганини билдирди.

    Category : Новости и политика

    #Ғафур#Раҳимов#Гулнора#Каримова#фитнаси#қурбони#бўлганини#билдирди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up