Loading the player...

“Режани ошиғи билан бажарсак-да ҳокимлик еримизни тортиб олди”

  • “Мен – тадбиркор-фермер Боймуҳаммад Саидов, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидан мактуб йўлламоқдаман. Фермерларнинг пахта-ғалла экадиган ерлари туман ҳокими ва кадастр идораси раҳбари томонидан мажбуран тортиб олиниб, туман захирасига қўйилмоқда. Сўнг эса туманда янги пайдо бўлган “Агро Лидер” МЧЖга тендерсиз бериб юборилмоқда. Масалан, бизга тегишли 34,4 гектар ернинг 32,4 гектари ноқонуний равишда тортиб олиниб, юқорида номи зикр қилинган МЧЖга бериб юборилди. Ҳолбуки, пахта ва ғалла режасини ошиғи билан бажариб келаётгандик. Қисқа қилиб айтганда, бизнинг еримизга бошқалар ноқонуний эгалик қилмоқда. Қонуний ҳаққимиз бўлган еримизни қайтариб беришларини сўрайман”.

    Category : Новости и политика

    #“Режани#ошиғи#билан#бажарсак#да#ҳокимлик#еримизни#тортиб#олди”

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up